Финал тугади.
Дуо бошланди: “Яна тўрт йилдан кейин ҳам жаҳон чемпионати финалини худди шу даврада, худди шу уйда, соғ-саломатликда кўриш насиб қилсин!”
Сўнгги жумласидан бошқа барчасига ўзгартириш киритайлик, илтимос. Нега шу даврада? Балки кўпайишармиз? Нега шу уйда? Балки яхшироғига кўчармиз? Балки Россияни ўзида томоша қилармиз?!
Ким нима ғамда. Дуо қилиш ёшига етган киши яшаш ҳақида, дуога қўл очгани яхши яшаш ҳақида ўйлаб қоларкан. Дуо қилаётганларнинг кўпига Москванинг классик кўчалари ёд бўлиб кетган бир пайтда, қўл очиб ўтирганлар ўша кўчалар ишқи билан яшаркан.
Олдин ЖАРга бормоқчи бўлдик, кейин Бразилияга, энди Россияга. Келгусида Қатарга боришга ҳаракат қиламиз. Орзу қилишда давом этамиз. Бунинг учун балки дуони ўзгартирармиз? Ёки дуо қилиш ёшига етганда биз ҳам ёшларнинг орзу-ҳаваси ҳақида унутиб қўямизми?
Узоқ умр кўринг бахтимизга. Доим дуогўйимиз бўлинг. Сизни суяб юриш бахтини тақдим этгани учун минг шукр. Фақат илтимос, шу дуога озгина ўзгартириш киритайлик, озгина.

Комментариев нет:
Отправить комментарий