Ўзбекистон нодавлат электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси нодавлат ОАВнинг ахборотга бўлган муносабатидан қониқмаяпти. Бу табиий, албатта. Радиостанциялар интерактивликни биринчи планга олиб чиқаётган бўлса, матбуот енгил-елпиликдан ортаётгани йўқ. Бироқ бунда нодавлат ОАВни айблаш қанчалик ўринли?
Масалан Тошкент шаҳрига узоқ танаффусдан сўнг янги ҳоким тайинланди. Иложи бўлса, нодавлат ОАВ ҳам мазкур хабарни биринчи бўлиб етказишга ҳаракат қилишади. Бироқ илож кам бўлсачи? Шаҳар ҳокимиятига тегишли бўлган матбуот хизмати бу ҳақда ўз вақтида хабардор қилмади. Агар нодавлат ОАВ бу каби ҳар бир катта йиғилишга 1та журналист жўнатиб турса, ахборот бўлими ўз чиқимларини қопламаслиги катта эҳтимол. Айнан шу ҳолатдан келиб чиқиб, нодавлат ОАВ ахборот бўлимига катта эътибор қаратишмайди.
5 дақиқалик ахборот дастурини бир кунда 4 марта эфирга олиб чиқиш яхши албатта. Бироқ давлат ташкилотларининг матбуот хизматлари қониқарли фаолият олиб бормаётган бўлсачи? Ёки нодавлат ОАВ «оғзи»дан чиқаётган ҳар битта гап филтрлаб турилсачи? Журналист нима қилмоғи лозим? Барча маълумотни қўлга киритиш учун бир киши табиийки камлик қилади. Бир қатор ахборот тайёрловчи журналистларни штатда ушлаб туриш эса нодавлат ОАВ учун жуда ҳам оғир. Барча турдаги солиқлардан ташқари ишчиларнинг ойлик-маоши анча каттани ташкил қилади. Нодавлат радиостанциялар асосан реклама орқали даромад қилишини инобатга олсак, катта масштабдаги ахборот бўлимини ушлаб туриш радиостанцияга оғирлик қилади. Матбуот эса типография ва матбуот тарқатувчининг «эркаликлари»дан тўйиб кетган. Ҳар бир нусхасидан қоладиган 200 сўмга кўз тикиб туради.
Радиостанция интерактив ўйинлар орқали мухлис йиғиши ва бунинг орқасидан даромад қилиши мумкин. Смс ва телефон қўнғироқлари орқали нодавлат радиостанциялар нафақат ўзига, қўшимчасига, Nikita, MTC, Beeline, Ucell каби брендларга ҳам катта фойда келтирмоқда. Ахборотдан эса нодавлат радиолар фойда қилиши жуда қийин масала. Буни ТВда амалга ошириш мумкиндир. Бироқ радиостанцияларда бу ҳолат мушкул. Қолаверса ахборот дастури учун ҳомийликнинг ҳам 88та шарти бўлгани сабаб, унга «спонсор» топиш ҳам бир муаммо.
Бунинг натижасида нодавлат ОАВ энг мўтадил вариантни танлаб олишган. Спорт хабарлари, шоу-бизнес ва ҳорижий янгиликларга нисбатан филтр деярли йўқ бўлгани учун, улар шу билан чекланишмоқда, холос. Бироқ сиёсий ва иқтисодий хабарларга тус бериш кўп ҳолларда ижобий натижа билан якун топмаслиги кундек равшан. Юқорида айтиб ўтилгани каби, давлат ташкилотларида матбуот бўлими секин ҳаракат қилади. Бу билан нодавлат ОАВни янгиликни интернетдан олиш имконига эга бўлишмайди. Ҳақиқий ахборот бўлимига асос солиш учун эса катта маблағ керак. Ўзини-ўзи қоплаётган ва тўлаётган солиқлари билан қайсидир маънода давлат ташкилотларига ҳам катта фойда келтираётган нодавлат ОАВнинг қурби етмайди.
Бироқ Ўзбекистон нодавлат ОАВ миллий ассоциацияси ғалати таклиф билан чиқди. Унга кўра мазкур ташкилотда 1та марказий ахборот бўлими ташкил қилинади. Энг ҳайрон қолинадиган томони уни нодавлат ОАВнинг ўзи молиялаштириб туради. Ахборот маркази барча радио учун ахборот тайёрлаб, уни узатади. Яъни, ахборот маркази оқ деган нимарсани барча радио оқлайди, қорасини қоралайди.
Ахборот марказини ташкил қилиш учун кўрсатилган нарх анча катта. Ахборот марказида ишлайдиган биргина ҳодим учун креслодан тортиб, 50 миллионлик сервергача кўрсатиб ўтилган. Барчасини нодавлат ОАВни молиялаштириб турибгина қолмай, даромад келтираётган саҳифа ёки дастурлари ўрнига ахборот марказига кенг ўрин беради.
Ахборот ҳилма-ҳиллиги, эркин фикрлилик қаерга ғойиб бўлади? Ёки давлат ОАВ жамиятни ахборот билан етарлича таъминлай олмаяпти? Нега аҳир? Давлат ОАВни давлат молиялаштириб турса! Улар пул топиш каби энг қийин вазифадан озод этилган бўлса яна нима етишмаслиги мумкин?
Ёки давлат ОАВни жамият кузатиб бормаяптими? ЎзАА эълон қилган бир энлик хабар 10та давлат газетасида бир ҳил услубда босилгани учун балки шундайдир? ОАВдаги хабарлар бир ёқлама бўлиб қолаётгани учун шундайдир? Электрон ОАВ миллий ассоциациясида ахборот маркази ташкил қилинса давлат ОАВсидан фарқланиб турадиган нодавлат ОАВ ҳам зерикарли бўлиб қолмайдими?
Тўғри, нодавлат ОАВ ахборот етказиш сифати билан мақтана олмайди. Улар асосан кўнгилочар туркумга ўтиб олишган. Бироқ иқтисоднинг ўзи шунга мажбур қилаётган бўлсачи? Олдин иқтисод, кейин сиёсат тамойили айнан шу ерда ишлаётган бўлсачи?
Сифатли ва керакли ахборот етказиш нақадар яхши! Жамият савияси паст сериаллар ёки «ижодкор ўғрилар» (фонограмма билан, плагиат билан ном қозонаётганлар)га тегишли бўлган янгиликларга муккасидан шўнғиб кетмаса ёқимли. Бироқ бунинг учун қандайдир шароит бўлиши керак. Шу нарсани хоҳлаётган инсонлар шу ишни қила олиши мумкин бўлганларга енгиллик, қулайлик яратиши керак. Матбуот тарқатувчи, босмохоналар аввал яхши ишласин. Нодавлат ОАВ бўйнидаги солиқлар, мажбуриятлар озгина енгиллатилсин. ОАВ ёки журналист энг керакли нарсани, жамият қизиқиши доирасида бўлган воқеани ажрата олади. Унга алоҳида саралаб бериш, ўз йўриғига солиш шарт эмас. Шунчаки шароит ва эркинлик янада кўпроқ бўлса, кифоя...

Комментариев нет:
Отправить комментарий