Қишки
олимпиадани сабрсизлик билан кутганимни эслолмайман. Хаттоки унда Ўзбекистон
шарафини ҳимоя қилувчи спортчиларни ҳам яхши билмайман. Ҳозир гап бунда эмас.
Туппа-тузук қишимиз бўла туриб, қишки спорт ўйинларига эътиборсиз бўлганимиз
ҳақида ҳам эмас. “Беруний” метроси яқинида жойлашган “Алпомиш” спорт саройи
кимга ҳалал бергани ҳам камида ҳозир қизиқ эмас.
Дмитрий
Губерниевнинг Сочи-2014 олимпиадаси очилиш маросимидаги шарҳига бўлган
муносабат ҳақида озгина. Буни ижтимоий фаоллик деб аташ керакми ёки йўқ,
билмадим. Билганим Губерниев томонидан йўл қўйилган хато етарли даражада
муҳокама қилинди, ўзбекистонликлар томонидан унга муносабат билдирилди. Муносабатнинг
қандай кўринишда экани ҳам ҳозир аҳамиятли эмас. Муҳими твиттерда, фейсбукда,
умуман мен кезиб юрадиган барча ижтимоий тармоқ-у ахборот доменларида ўша
муносабатга дуч келдим. Дўконга кирганимда ҳам шу мавзу айланаётганди, болалигимдан
буён гўёки бутун умрини Жар-Ариқда ўтказгандек таассурот қолдирган маҳалламнинг
машҳур кишилари ҳам уни муҳокама қилишаётганди. Хуллас мен билганлар, мен
таниганлар Губерниевниг хатосига бефарқ бўлишмади.
Балки
қандайдир африкалик ёки лотин америкалик шарҳловчи Ўзбекистонни Тожикистон
билан алмаштириб юборганида муносабат бу қадар кескин бўлмасди. Губерниев
шарҳни биз тушунмайдиган тилда олиб борганида ҳам вазият буткул бошқача тус
оларди, чамамда. Бироқ Губерниев ўз она тилида МДҲнинг икки мамлакатини
алмаштириб юборди.
У катта
эҳтимол билан Россия Ўзбекистон ва Тожикистон ҳаётида қандай ўрин тутишини яхши
билади. Ҳозир Губерниевнинг Вячеслав Малафеев билан судлашгани ҳам, нимага
асосан шарҳ учун айнан у лойиқ топилгани ҳам аҳамиятли эмас. Аҳамиятлиси у
қилган иши учун расман узр сўради. Яъни, ўзбекистонликларнинг шарҳга билдирган
муносабати унга қадар етиб борди. Ўзбекистонликлар унга ҳаммасини русчада
тушунтиришди. Қандай тушунтиришди, ўзларини қандай тутишди ҳозир муҳим эмас.
Сочига
ташриф буюрган мамлакат рахбарларининг деярли барчаси ўз ўрнида кўрсатилди. Бироқ
Губерниевнинг хатоси режиссёрга таъсир қилдими ёки унинг ўзи бошқа мақсадда бу
ишни қилдими, бу ҳам муҳим эмас. Губерниев айтганидек ҳамма адашади. Бу
адашишлар тўқсондан бир улуш бўлса ҳам, ўша улушга айнан Ўзбекистон тўғри келиб
қолмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.
Мен
Губерниев ва режиссёрнинг хатоси қасддан ёки шунчаки эҳтиётсизлик экани борасида
бахслашишни хоҳламасдим. Аммо муносабатнинг бўлгани яхши. Ўша муносабат сабаб
ўзбекистонликларнинг аксар қисми қишки олимпиадага эътибор қаратди ва бор йўғи
3та спортчиси билан иштирок этаётган мамлакат делегациясини қўллаб-қувватлаб
турибди. Бу қисман бўлсада, балки сиз учун кулгули бўлсада ёки билмадим яна
қанақа, хуллас, бирлашиш деб аталади. Сочи-2014 олимпиадасидан кейин бу
бирлашувнинг сариқ чақалик аҳамияти қолмас балки. Муҳими Губерниев тимсолида
унинг қолган касбдошлари Ўзбекистон номига озгина бўлсада эхтиётроқ бўлишади. Сарлавҳасига
ўзбек ёки тожик сўзини чиқаришни ҳуш кўрувчи рус ОАВ бу ҳақда билади. Ва
муносабат билдирганлар ҳам муносабатга жавоб бўлишини билиб олишади, билиб
олишди. Бунинг учун Губерниевга рахмат.
Ўз
сиёсати билан доимо эътибор марказда турадиган Эрон делегациясининг чиқиши
ўзгача бўлди. Яқин орада Ўзбекистонга бўлган муносабат ҳам шундайин алоҳида
бўладими ёки йўқ ҳозир муҳим эмас. Аммо ҳаққини талаб қила олиши керак бўлган
ва секин-аста буни тушунаётган кишиларнинг муносабати муҳим. Губерниев
мисолидаги воқеа ўз ички ва ташқи ишларимизга муносабатлар учун қадамчами ёки
йўқ аҳамиятли эмас. Умуман ўқиганларингиз ҳам аҳамиятли эмас. Ҳозирча
муносабатнинг бор экани яхши.
Bravo Diyor! manga nahotki shuncha ketma-ket adashish mumkin, ham rejissor(oxshamagan obshiy plan va toliq bolmagan sredniy plan va umuman korsatilmagan krupniy plan) bu atay qilingan degan fikr tinchlik bermayapti.
ОтветитьУдалить)) Фақат буни исботлаш қийин) абсурд деса ҳам бўлади)
Удалить