Туркия ажойиб мамлакат. Бормаганман. Сериалларда кўрганларим ва эшитганларим орқасидан ҳеч бўлмаса Истанбулга боргим келади. Орзудошларим кам эмаслигига ишончим комил.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббий Алексей Евстафеев билан ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетди. Бу мураббийнинг катта эҳтимол билан мазкур мамлакатга биринчи ташрифи эмас. Ёшларимиздан айримлари ҳам аллақачон Туркияда бўлишган. Терма жамоалар маркази ҳам жамоаларни асосан Туркияга, ундан кейин Австрияга жўнатишни хуш кўради. Зўрми?
Албатта зўр! Ҳорижда йиғин ташкил қилиш қачонлардир миллий терма жамоа учун орзу бўлган-у, имконият бўлмаган. Энди имконият бор-у, мантиқ йўқ. Терма жамоалар маркази ёшларимизни ҳар ой Туркияга юбориши ҳам мумкин. Лекин чамамда бу нарса менинг Туркияга бориш орзуимдан фарқ қилади.
Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати стартига ярим йилдан зиёд вақт бор. Аммо мураббий йўқ. Жамоада ишлашни хоҳламаган мутахассис Туркияда шу жамоа билан ишлайди. Туркиядан кейин бошқа мураббий шу жамоа билан ишлайди. Натижада Туркиядаги "иш" ишдан чиқади.
Туркияда Туркия билан ҳам ўйнай олмасак керак. Бошқа мамлакат ёшлар терма жамоаларига қарши ўйнаш имкони Туркия билан ўйинникидан икки марта кам. Хуллас на мураббий бор, на пухта режа ва мантиқ. Расмий мусобақаларга бир қатор мухлисларнинг боришини миллий терма жамоага ўртоқлик ўйинлари ташкил этиб беришдан яхшироқ уддалаётган терма жамоалар маркази туристик фирмани кўпроқ эслатиб юбораяпти.

Ёқди! Нуу.. Нима учун акс садо бўлмайдиган мавзуларга қайтаверасизлар-эй? Футбол мавзуси ёпилди! Бундан бошқа ишлаш усулини билмайдиган кишилар йиғилиб олди футбол тепасида. 7 йил олдин бирорта Осиё мусобақаларида фаворит эмасдик, лекин майдонда унча-мунчасини янчиб ташардик. Рақиблар Пахтакор деса тиззаси қалтирарди. Барчасини тескари бўлишини хоҳлардик. Бўлди, мана ҳозир хар бир мусобақада фаворитмиз бироқ ҳеч ким биздан қўрқмайди. Инилеевни ёмонлаймиз, аксинча ғирт лўттивоз Абрамовни тарафдорлари қарсак чалиб "Мен Абрамовчиман!" деб ётибди. Футболимизни Қурувчи емирди, Абрамов емирди унинг тарафдорлари емирди. Энди агар футболимиз тарафдори бўлсангиз кутинг-тугал емирилиб тугашгунча кутинг... (Давоми bahromTM.blogspot.com da. кутинг!!!)
ОтветитьУдалитьКутамиз)
УдалитьКетди! Фақат кулиш йўқ. Хато бўлса постда қолдиринг. фикрниям албатта. bahromTM.blogspot.com
ОтветитьУдалитьHop
Удалить