Эски таълим тизими ўзида
сақлаб қолган талаба учун энг яхши жиҳат стипендия.
Ривожланган мамлакатларда
бу сўз биздаги каби оммабоп эмас. Ўта иқтидорли, баҳолари жуда яхши ва ижтимоий
фаол талабаларгина давлат ёки ўқув маскани томонидан моддий рағбатлантирилиши
мумкин.
Масалан Германия 5-6 йиллар
муқаддам грант ва контракт каби тушунчаларни ҳам кун тартибидан чиқарди.
Университет фонди учун семестр аввалида озгина пул йиғилади. Таҳминан 180 евро
атрофидаги бу пул ҳам талабаларнинг ўз эҳтиёжи учун сарф этилади. Текинга
ўқитишдан маъни қидириш шарт эмас. Чунки университетни муваффақиятли якунлаш
ҳаммага ҳам насиб қилавермайди.
Бизнинг шароитда ўқиш
ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Мандатдан эсон-омон чиқиб олиш ҳақиқий байрам.
Бу яхши. Бироқ ўқишни 90-95 фоиз талаба бакалавр дипломи билан тамомлайди
(статистика ҳақиқатдан жуда йироқ бўлиши жуда ҳам мумкин). Кадрлар сифати эса
кейинги масала. Агар сифат биринчи рақамли бўлганида, бир йиллик ҳарбий
хизматни ўтаган аскарнинг имконияти бир йил бошини китобдан кўтармай ўқиган
абитуриентникидан юқорироқ бўлмасди, яна ким билади дейсиз. Ҳозир мен ўқишга
кириш ёки битириш ҳақида эмас, стипендия ҳақида бир нималарни қораламоқ
истагандим. Агар кириш, чиқиш, кульминация, хулоса деган нимарсалар
бўлмаганида, балки томдан тараша тушгандек “мен стипендияни тақсимлаш усулига
қаршиман!”, деб гап бошлардим. Эзмалик учун пардон.
Мен стипендияни яхши
кўраман. Уни ёмон кўрадиган кимдир борлигига катта шубҳа билан қарамайман. Мен
бировнинг пулини ҳисоблаб юришни ёқтирмайман. Лекин адолат катта саҳнадан тушиб
қолишини қоралайман. Университетда семестерни “эркакча” “3” баҳога ёпишдан
осони йўқ эди. Дарсларда қорангни кўрсатиб туриш, жорий ёки якуний назоратда
партадошингдан бир нималарни кўчириб ёзиш ва берилган сўнгги саволга курсдошлар
ёрдамида ёки китобни билинар-билинмас варақлаб жавоб бериш. Стипендия миқдорини
айтмаса, “3”нинг “4”дан катта фарқи йўқ.
Аммо “4”га ўқиш учун ўта
гўллик кетмайди. Ўзим 2-курсдан бошлаб “тўртчи” бўлиб олгандим. Дарсларда
қатнашаман, назорат ишларини “бешчилар”дан кам ёзмайман. Фақатгина домлалар
хизматини камроқ қиламан, курс ишларига жиддий урғу бермайман ва сессияда уйга
“бешчилар”дан эртароқ кетаман. “Имомхўжаев” деган нидога ҳеч ким ўрнидан
турмаса, шу кунга қадар тўпланган баҳолар “4”га бемалол етади.
Сессия якунида дипломига
тушадиган баҳолари ҳақида ўйлайдиган курсдошим бўлганини эслолмайман. Шунчаки
паст баҳога ўқиб ўрганмаган ёки ота-онаси “3”ни ҳазм қила олмайдиган
талабаларгина яхшироқ баҳо учун ҳаракат қилишарди. Умумий муаммо эса 1та –
стипендия!
Партадошим билан 1-курсда
ботаник бўлганмиз. Бешчилар стипендияси қандоқ яхши эди. 2-курсни ҳам “5”га
ёпиб келаётганимизда лекциясини катта эҳтимол билан ўзи ёзмаган бир домламиз
менга “4”, курсдошимга “3” қўйиб берди. Ҳақиқатни айтганда бешчи бола эмасман.
“Бешчи” деганда фанни менга қараганда анча яхши тушунадиган талабани тушунаман.
Мендан фарқли ўлароқ курсдошимнинг моддий аҳволи у қадар яхши эмасди ва мендан
икки марта яхшироқ ўқирди. Хуллас у “уччилар” стипендиясини оладиган бўлди,
учга ўқийдиган курсдошларимиз билан бир ҳилда. Худди ўша йил инглиз филологияси
факультетида гап чиқди: домласи “3” қўяётганини билган талаба қиз ўзини 3-қават
ойнасидан ташлаб юбориши билан пўписа қилиб, баҳоларини яхшилаб олибди.
Баҳо қўйиш тизимида
талабаларни оқлашни мутлақо хоҳламайман. Айрим домлаларни ҳам. Мендан кучлироқ
бўлган курсдошларим биргина “3”нинг касрига учлик стипендия олган вақтлар
бўлган. Шунингдек, домла ич-ичидан баҳо қўйишни хоҳламагани бир холда,
тепароқдан бўлган қўнғироқдан кейин ишини битирган талабалар ҳам бўлган.
Биринчиси талабага, иккинчиси эса домлаларга нисбатан ноҳақлик, шундай эмасми?
“Тизим шунақа! Бош
оғритганинг билан ҳеч нарса ўзгармайди”, деяётган бўлсангиз, блогпост
сарлавҳасини яна бир бор эслаб, ундан кейингина давомини ўқишингизни хоҳлардим.
Хуллас, хом хаёл.
Сизга сир эмаски, ҳар бир
талаба рейтинг дафтарчасига тушган балл эвазига стипендия олади. Ўша
дафтарчадаги баллар “86”дан паст бўлмаса, дўппимизни тепага отамиз. “86”дан
паст, “71”дан тепароқ баллилар эса “тўртчилар” деб аталади. Шунингдек,
қип-қизил чегара бали – “56” билан рейтинг дафтарчани “безайдиган” студентлар
ҳам кам эмас. Фикримча, “5” баҳо учун 1 балл етмай қолган талаба билан, “уччи”
бўлиб қолмаслиги учун 1 балл совға қилинган талабанинг фарқи бор. Бироқ улар
бир ҳилда стипендия олишади. Адашмасам ҳозир максимал стипендия 330.000 сўмни
ташкил қилади. Тўртчилар бу кўрсаткич 200.000 сўмни, энг кам стипендия эса
150.000 сўм. Бу нарх нимага асосан белгилаб қўйилганига рости ақлим етмайди.
Балки энг кам иш ҳаққининг фалон миқдорида деган формула бордир. Мен ҳозир олти
киши олти фандан таҳсил оладиган бир гуруҳни мисол қилиб келтираман:
ТАЛАБА
|
1-ФАН
|
2-ФАН
|
3-ФАН
|
4-ФАН
|
5-ФАН
|
6-ФАН
|
Аааааа
|
86
|
91
|
90
|
90
|
88
|
89
|
Бббббб
|
86
|
86
|
86
|
86
|
86
|
87
|
Сссссс
|
84
|
86
|
85
|
83
|
82
|
86
|
Дддддд
|
76
|
73
|
72
|
80
|
71
|
75
|
Ееееее
|
56
|
71
|
80
|
81
|
71
|
73
|
Фффффф
|
56
|
57
|
58
|
59
|
60
|
61
|
Бу олти талаба юқоридаги
суммага асосан умумий миқдорда 1.360.000 сўм стипендия олади. Бир ҳил миқдорда
стипендия оладиган талабаларнинг ўқиш кўрсаткичларини бир ҳилда деб бўлмайди.
Агар улар тўплаган балларининг ўртача миқдори аниқланиб, максимал стипендиянинг
шунча фоизида ҳақ тўланса, стипендия тизими бироз адолатлироқ бўлиши мумкин.
Масалан:
ТАЛАБА
|
УМУМИЙ БАЛЛА
|
ЎРТАЧА БАЛЛ
|
СТИПЕНДИЯ
|
Аааааа
|
534
|
89
|
293.700
|
Бббббб
|
517
|
86
|
283.800
|
Сссссс
|
506
|
84,3
|
278.190
|
Дддддд
|
447
|
74,5
|
245.850
|
Ееееее
|
432
|
72
|
237.600
|
Фффффф
|
351
|
58,5
|
193.050
|
1.532.190 сўм. Агар иккинчи
услуб бюджетга салбий таъсир кўрсатса, у холда максимал стипендия нархини
330.000 сўмдан бироз камайтириш ҳам мумкин. Бунда деярли ҳеч бир талаба юз
фоизлик стипендия эгаси бўлмайди. Ҳеч ким 1 балл учун ўзини деразадан пастга
ташламайди, ёки адолатсизликка йўл қўядиган домлалар касрига наъмунали
талабанинг яшаш тарзи ёмонлашиб кетмайди.
Мен шаҳарда катта
бўлганман. Ўқишдан чиқиб иссиқ овқати тайёр бўлган уйимга борганман.
Мусофирчиликда ўқиб кўрмаганим учун, вилоятдан келган талабалар туйган
хиссиётни туя олмаганман. Бироқ кунини бир амаллаб кўрадиган, ота-онаси
болаларини боқиб турган молини сотиб, катта фарзандининг контракти, шаҳарда
яшаши учун пул жўнатадиган курсдошларим аҳволини яхши тушунаман. Бундайларнинг
кўпи стипендиядан стипендиягача кун кўради. Биргина домланинг керагидан ортиқ
қаттиққўллиги уларга таъсир қилади.
P.S. Блогпост ёзиб бўлиб,
яна талаба бўлишни хоҳладим. Ярим “иш куним” учун оладиган пулим, ярим ставкали
ишимникидан яхшироқ экан (:
Эски таълим тизими ўзида сақлаб қолган талаба учун энг яхши жиҳат стипендия.
Эски таълим тизими ўзида сақлаб қолган талаба учун энг яхши жиҳат стипендия.
Shu blogpostingizga “oshiq” bo’lib qoldim. Hissiyotlarni o’quvchiga to’la-to’kis yetkazib bera olibsiz. Shunchaki nimalardir yozilmagan. Muammo ko’tarib chiqilgan. Va shu muammoga yechimlar ham keltirib o’tilgan kamida jadvallar asosida. Ochig’I, birinchi blogpostingiz hecham yoqmagandi. Bunisiga qoyil qoldim. Jurnalistik ish. Omad!!! Aslo charchamang!!! :)
ОтветитьУдалитьБиринчи блогпостим ёқмаганлиги ҳақида ахборот олиш учун яна 2та блогпост ёздим))) Самимият учун рахмат) Ёқмаса дарҳол ёмади дейиш бундан кейин ;)
УдалитьAxir aytmabmidim... )))
ОтветитьУдалитьНимани))
Удалитьmanga "Imomxo`jayev degan nidoga hech kim turmasa" degan joyi yoqdi )
УдалитьНега айнан шу жойи-а)))))
УдалитьTo'g'risini aytsam, mani 5 ga yopishimdan maqsad: birinchi o'rinda dadamlani "Molodes qizim" deb xursand bo'lishlari, 2-o'rinda "ha, Dilnavoz 5 lik qiz" deb maqtashlari)), 3-o'rinda esa "5" lik stipendiya olish doim manga yoqqan)) Keyin, agar siz aytgandek , ballarga qaralgan holda stipendiya belgilansa, domlalarga "ayrim" talabalarni iltimosi o'zgarsa kerak "Domla 100 ball qo'ying , sizdan nima ketdi" deb)) Post manga yoqdi.
ОтветитьУдалитьШунисини ўйламабман) барибир баллни юқори олиш учун ялиниш давом этади, тўғри этасиз)
УдалитьDiyor, aka siz aytgan tizim joriy qilinsa, man 330 000 emas 295 000 olar ekanman. Iltomos, shu maqolayizzi o`chirib tashlang!:-)
ОтветитьУдалитьУнгача битириб, фарзандларизи ўқишга киритвотган бўларсиз балки)))
УдалитьBalki :-)
Удалитьtalabaligim esimga tushib mazza qilib o'qidim ) bitta fandan 97 qo'ygan domlam bilan 3 ball qayerga ketganini rosa tortishgandim )
ОтветитьУдалитьЖа инсофсиз болекансиз лекин))))))))
УдалитьQaysidir semestrda hammasini 5ga yopganimda bitta fan domlasi 3 qo'ygan. Esimdan chiqmaydi.
ОтветитьУдалить4 yillik bakalavrda 2 ta semestrda 4lik stepa olganman, juda alam qilgan, gap pulda ham emasdi, diplom ilovadagi yuqori ball magistr.ni hal qilishiga ishonganman)) bittasini Sanjar Sodiq qoygan, 2 sini Tohir Qahhor..da bor alamim manim... oldinlari ota-onamiz oqigan paytda hamma bir xil stepa olgan, balki shu togridir, soxta ballar kamayarmidi..
ОтветитьУдалитьТаниш домлалар-ку) манга биринчи бўлиб Перхан қўйган)
УдалитьYaxshi post yozilgan, respect! Yozishda davom eting. Xullas, masalani yechimlaridan biri xususiy universitetlarni ham tashkil qilish kerak, stipendiya hammaga ham bo'lmaydi,.. Kontrak to'laysan, zo'r o'qisang step olasan, olmaganlar esa bilim olgani qoladi. Kolxoz nomi oliygoh asli bozordan farqi yo'q universtetlardan yaxshiroq bo'lardi deymanda...
ОтветитьУдалитьДиёр ака, қанақ қилиб фэйсбукка поделиться қилади? Негадир ўхшамаёпти
ОтветитьУдалитьБлогпостларни ҳаммаси imean.uz га кўчирилган. Уша жойдан қилган яхшироқ
Удалить