Бечора Валентин Коваленко.
Қайсидир ўйинни бошқариб боргани учун молиявий жаримага тортилган ҳакам ҳақида эшитганмисиз? Мен эса йўқ. Балки бордир. Билмадим. Агар фақат бизда бўлса ҳам ажабланмайман. ПФЛнинг қарорларига анча ўрганиб қолдим.
“Локомотив” ва “Бунёдкор” клублари ўртасидаги ўйинда ҳакам бир қатор хатоларга йўл қўйди. “Футбол шарҳи” кўрсатувида улар такрорий лавҳалари билан намойиш этилди. Ўша лавҳанинг 1та камчилиги бўлиб, унда Вадим Абрамовнинг матбуот-анжуманида билдирган фикрлари йўқ эди. Аслида матбуот-анжуманидан лавҳани топа олганим, аммо техник сабабларга кўра уни эфирга қўйишмагани бошқа масала. Режага кўра аввал Абрамовнинг сўзлари тақдим этилиб, кейин унинг фикрлари учун ўйиндан лавҳалар намойиш этилиши керак эди. Яъни, шарҳдан мақсад Валентин Коваленко фақатгина “Локомотив” зарари учун адашмаганлигини кўрсатиб бериш эди.
Учрашувни бевосита стадиондан туриб шарҳлаб борган киши сифатида Коваленко қайсидир жамоа учун яққол ён босди деган фикрдан мутлақо йироқман. Рост, у ўйин тизгинини ўз қўлидан чиқариб юборди. Меҳмонлар дарвозаси томон белгиланган пенальтидаги қарори у қадар ишончли эмаслиги ҳақида керагидан кўп ўйлагани сабаб, қолган хатоликлар келиб чиқаверди деб ўйладим. Бундай ҳакамлик доим бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади. Футболда ҳамма нарса айни пайтдаги вазиятга боғлиқ. Биз ҳакамлардан талаб қилишимиз мумкин бўлган энг тайинли нарса – қайсидир тарафга ён босмаслик ва беллашувни холис бошқариб бориш.
“Локомотив” марказий ўйинни бой бергани учун клуб вакилларининг кайфияти жойида эмасди. Буни яққол эшитилиб турган эътирозлардан ҳам билиш мумкин. Ўша эътирозлар ўйин вақтида ҳам, ундан кейин ҳам асосан Фарход Магомедов манзили томон бўлаётганини тушуниш қийин эмасди. Натижа ўзини кўп куттирмади ва ЎФФ ҳакамлар департаменти Валентин Коваленкони 4та ўйинга четлатди ҳамда моддий жаримага (!) тортди.
Мени таажубга солган жиҳат ПФЛ қарорининг биринчи бўлиб “Локомотив” клуби расмий веб-сайтида эълон қилингани бўлди. Бу ташкилот обрўси учун жуда ҳунук иш. Агар футболда натижани ўзгартириш мумкин бўлганида эди, ПФЛ бир қатор ўйинлар натижасини бекор қилиб юборса ҳам ажабланмасдим. Натижа тарихда қолди. “Локомотив” рахбарияти кўнглини хотиржам қилиш учун эса учрашув ҳакамига чора кўрилди. Худдики қолган ҳакамлар “Локомотив”га қарши ўйинда эҳтиёт бўлишлари кераклигини кўрсатиб қўйгандек хол эди бу.
Валентин Коваленко Осиё ўйинлари таснифидаги футбол турнирида ҳакамлик қилиш учун Жанубий Кореяга жўнаб кетади. Бу орада Олий лиганинг 4та тури ўтиб кетади. Яъни, унга барчаси ётиғи билан тушунтирилади. Вазият қалтис экани, 4та ўйин билан ҳеч нарса ўзгармаслиги ва барчаси босди-босди бўлиб кетишини уқтиришади.
Қайсидир футболчи ёки мураббийни 4та ўйинга четлатишни мен тушунаман. Чунки унинг жамоаси қандайдир мусобақа таснифида 4та ўйин ўтказади. Аммо ҳакамлик масаласида бу бироз бошқачароқ. Агар ЎФФ ҳакамлар департаменти мавсумдаги барча ўйинлар учун йил бошида ҳакамлар тайин қилганида эди, Коваленко ўз чекига тушган 4та ўйиндан олиб ташланишини тушунардим. Аммо ҳакамлар департаменти учрашувларга бир неча кун қолгандагина ҳакамлар номини ошкор қилади. Демак, Коваленко 4та ўйинни ўтказиб юбориши учун у аввал 4та ўйинга тайинланиши, кейин эса олиб ташланиши керак. “Локомотив” клуби расмий веб-сайтида эълон қилинган хабарда Коваленконинг жазоси 4та тур эмас, айнан 4та ўйин шаклида кўрсатиб ўтилган. Бу 4та тур вақтида ҳам юқорида айтиб ўтганимиз каби Коваленко мамлакат ташқарисида бўлади. Демак ЎФФ ҳакамлар департаментининг қарори хўжа кўрсиндан бошқа нарса эмас.
Мен “Локомотив” – “Бунёдкор” ўйинини шарҳлаб бордим, унинг такрорий лавҳаларини камида 10 мартадан кўриб чиқиб, кейин унинг учун шарҳ ёздим. Магомедовга эътироз билдираётганликларини ўз кўзим билан кўрдим (ваҳоланки у ПФЛ учун жавоб беради, ҳакамлар департаменти учун эмас), якунда эса ҳакамлар департаментининг қарорини “Локомотив” клубининг расмий веб-сайтида кўрдим.
Мен “Бунёдкор” клуби мураббийи Мурод Отажоновнинг ФИФА ҳаками ҳақида билдирган фикри учун моддий жаримага тортилганини яхши эслайман. Аммо Валентин Коваленко ҳақида ундан-да кескинроқ фикр билдирган Вадим Абрамов моддий жаримага тортилганини кўрмадим. Мен учрашув инспектори Ғайрат Каримовнинг Валентин Коваленкога 8,5 (яхши) балл қўйганини кўрдим. Аммо яхши баҳо олган ҳакамга нега жазо чораси кўрилганини тушунмадим. Агар инспектор хато баҳо қўйган бўлса, унга нисбатан чора кўрилмаганлигини ҳам тушунмадим. Мен ПФЛни ҳам, ҳакамлар департаментини ҳам умуман тушунмайман. Ва бундай ташкилотларни ҳеч қачон хурмат қилмайман. Қила олмайман!

Комментариев нет:
Отправить комментарий