Сергей Лушанни мураббий сифатида бир неча йилдан буён биламан. Футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин “Бунёдкор” академиясида унга 1996 йилда туғилган футболчиларни ишониб топширишди. Болалар футболига ҳафтада бир марта вақт ажратадиган киши сифатида айтишим керакки, “Бунёдкор”нинг айнан шу йилда туғилган футболчилардан ташкил топган жамоаси нисбатан кучсиз эди. Асосий рақиб “Пахтакор” олти жамоанинг бештаси билан жиддий рақобат олиб борса, “Бунёдкор-96” шаҳарнинг ўртамиёна клублари билан ҳам тузукроқ натижа қайд эта олмасди. Лушаннинг ташрифи болаларни буткул ўзгартириб юборди. Иванович ўша йилнинг ўзидаёқ “Пахтакор”га рақобатчи жамоа тузди. Кейинги йил эса чемпионликни қўлга киритди.
“Бунёдкор-96” Достон Ҳамдамов, Акром Комилов, Рустам Ашурматов каби футболчиларни етиштириб берди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Осиё чемпиони бўлишида ҳам Лушан тарбиялаган йигитларнинг ҳиссаси катта эди. Рағбат ўзини узоқ куттирмади ҳамда мураббий “Бунёдкор” футбол академияси директори этиб тайинланди. Шу билан биргаликда жамоанинг 1-лигада тўп сурадиган жамоасини ҳам бошқариб борарди.
“1-лига шарҳи” кўрсатуви муаллифи сифатида қуйи лига ўйинларини кузатиб келардим. Ўзидан бир неча ёш катта футболчилар билан тенгма-тенг ўйнашга интилаётган йигитларни кўриб, Лушанга бўлган хурматим ошиб борди. Тўғри, “Бунёдкор-2” асосий саккиз жамоа орасига кира олмади. Жамоа олдига бундай вазифа қўйилмаганди ҳам. Асосий таркибга муносиб футболчиларни тайёрлаб бериш миссияси билан ишлаган Лушан бугун уларнинг айримларидан ўзи фойдаланиб келмоқда. Демак, меҳнатлари беиз кетмаганди.
Ёдингизда бўлса, Сергей Ивановични Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига ҳам жалб қилишди. Фикримча 1995 йилда туғилган ва ундан 1-2 ёш кичик футболчиларни жуда яхши биладиган икки мутахассисдан бири Александр Мочинов бўлса, иккинчиси Сергей Лушан эди. Кўп ўтмай “Бунёдкор”нинг асосий жамоасидан таклиф олган Лушан имкониятни йўққа чиқаришни истамай, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидан воз кечишга қарор қилди.
Агар мутахассис ёшлар билан ишлашда давом этганида, тузукроқ натижа қайд эта олишига ишонардим. Алексей Евстафеев умуман эплай олмаган футболчиларни айнан Лушан эпақайга келтириб қўйганди. Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини қабул қилиб олаётганида Лушандан фарқли ўлароқ бу йигитлар ҳақида ҳеч қандай ахборотга эга эмасди. Ишни бир амаллаб бошлаб олган Ҳайдаров, бу ёшда кўзга кўриниб қолган футболчилар билан жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Аммо унутмаслик керакки, ёшларимиз ярим финалда КХДР терма жамоасидан 0:5 ҳисобида енгилишди. Равшан Ҳайдаровнинг маҳоратига шубҳа қилмаган ҳолда айтишим керакки, Лушан асос соладиган жамоа уникидан пишиқроқ бўлиши катта эҳтимол эди.
Шу йил Ҳайдаров ўз жамоаси билан ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади. Унинг ўрнида Лушан бўлиши, кичик мундиалга қадар бўлган йўл ҳамда ундаги иштирок эвазига тажриба тўплаши, шундан кейингина бемалол катта футболга кириб келиши мумкин эди. Мураббийнинг “Бунёдкор”даги фаолияти ҳақида яқиндан билиб шунга амин бўлдимки, Иванович бирозгина шошилди.
Болалар, ўсмирлар, ёшлар ҳамда катталар футболи бир-биридан тубдан фарқ қилади. 1996 йил футболчиларни бошқариш миллий терма жамоа аъзолари тўп сурадиган мамлакатнинг байроқдор клубини бошқаришдан ер билан осмонча бошқача. Мана шу фарқ чамамда Лушан ҳозир қайд этаётган натижаларга ўзининг таъсирини кўрсатди. Бизнинг бугунги шароитда футболчилар мураббий ҳимоясига муҳтож. Катта футболда тўп сураётган ва ўз қарашларига аллқачон эга бўлиб улгурган ўйинчилар икки жиҳат: кафолатланган моддий ҳолат ҳамда ўз келажакларига бўлган ишонч ҳиссини туйишни исташади. Бу холат жамоа муваффақиятининг калити.
Лушан ўз принципларини жорий қилишни зудлик билан бошлади. 2014 йилнинг ярмига келиб таркибда каттагина ўзгаришларни бошлаб юборди. Бу ҳолат сабабли “Бунёдкор” мавсумни ўз тарихидаги энг паст кўрсаткич билан якунлади. Ярим йилнинг ўзида Лушандан натижа талаб қилиб бўлмасди. Ўтган йилги ўзгартиришлар келаси чемпионат учун замин яратиш дея тушунилди. Бу мавсумга келиб эса натижада катта ўзгариш кўринмади. Ваҳоланки Лушан йил бошида ўзи хоҳлаган футболчилар билан таркиб тузиш имконига эга бўлганди.
Футболда ғалабалар билан мағлубиятлар ёнма-ён юради. “Ал-Жазира”га қарши мавсумнинг биринчи ўйинида футболчиларнинг кайфияти ёмон эмасди. Кейинги ўйинлардан кейин эса жамоадаги муҳит бузилиб борди. Шунчаки кўнгилсиз натижалардан кейин мураббий ҳамда футболчилар ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўла бошлади. Бир қатор футболчиларни етиштириб бергани, фақатгина максимал натижани талаб қилиши, жамоаси зафар қучган беллашувларда ҳам ўйиндан кўнгли тўлмаслиги ва қатъиятли экани важидан Лушан таҳсинга лойиқ. Ўз фикр ва қарашларига эга, иккита гапни эплаб гапира оладиган мураббийлар бизнинг футболга жуда зарур. Аммо ҳамма нарса ўз вақт-соати билан бўлгани яхши. Мочинов, Лушан каби ёш ҳамда потенциали бор мутахассислар замонавий футболни тузукроқ тушунмайдиган кишилар касрига ўз номларига доғ тушириб юрганликлари ачинарли.

Бошланишида Бунёдкор -96 футболчилари яхши натижа кусата олмаганлари сабаби , болаларнинг хаммаси 1996 йилда тугилган булган. Бошка Тошкент командаларида купчиликнинг ёшлар узгартирилган. Лушан хам шу йулдан бориб, барча вилоятларда турнирлар утказиб,асосан 1994 ва 1995 йил болаларни Бунёдеорга танлаб олган. Уз навбатида шу болалар ота-оналари ёрдамида ким метрикасини узгартириб, ким жияни ёки укасининг метрикали билан Бунедкор сафига кушилишган. Бу хакда хамма билади лекин хечким ёзмайди ,гапирмайди. Бунинг 2-3 холатда исботи бор. Бу хакда Олмалик матбуот котиби хам айтиб утди.
ОтветитьУдалитьБўлса бордир. Ўзим ҳам эшитганман, лекин аниқ фактим йўқ бу борада. Исботлаб берадиган киши топилса яхши
Удалить