Баъзида скриншотлар, баъзида қандайдир перепискалар келиб қолади, ўзим таниган, билган ва ёқтирмаган одамларга тегишли. Юбориб туришади, юборадиганлар ўшаларнинг асл башарасини билиб қўйишимни хоҳлашар балки, билмадим. Юборишлари ҳам тўғри иш эмас аслида, лекин билмай ўтиб кетмаётганим учун индамай қабул қилиб тураман. Буни ўртага адоват солиш учун қилишади деб ўйламайман, чунки етарли даражада нафратланиб улгурганман, адоватга ўрин қолмаган.
“Соккер клуб” эфир юзини кўрганига кўп вақт бўлмади. Бор йўғи еттита сонга улгурдик, ҳалос. Кўп ҳолларда лойиҳани ёпиб юбориш фикри ҳам келади, футболдаги кишилар билан доим кўришишга мажбурман, ёқмаяпман кўпчиликка, одамлар ишонмай қўйишлари хавотирга солади. Бироқ бошлаётганимда буларга тайёр туришим кераклигини билганман. Ҳозир канал раҳбарияти дастур учун шароит яратиб беряпти, МТРК раҳбарияти ҳимоя қилиб келяпти. Шароит вақти келиб бўлмаслиги мумкин-ку, нега борида фойдаланмаслик керак? Муҳими алдаётганим, закасга ишлаётганим, лаганбардорлик қилаётганим йўқ, оддий журналист нима қилиши керак бўлса қўлимдан келганича қилишга уриняпман.
Ҳозир гап бу ҳақда эмас, гап умуман бошқа жойда. Кўрсатувнинг 7-сонини якунлашда меҳмон ҳакам ҳақида қуйидаги фикрларни қўшиб қўйдим: “Холмат Мирзааҳмедов ичидагиларни тўкиб сочгани рост. У ҳозир ҳакамлик соҳасида эмас. Рефери бўлиб ишлаганида қандай ишларга қўл урганини унинг ўзидан эшитдингиз. Бундай номақбулчиликларга аралашган кишининг ҳамма гапига ишониш ҳам ярамайди. Ҳаётда шундай инсонлар бўлади, битта гапига ўнта гувоҳ керак. Биз авваламбор қўрқмасдан фикр бергани учун унга миннатдорчилик изҳор қиламиз. Ва айтиб ўтамизки, унинг ўзи минбар сўраб чиқмаганида, биз уни кўрсатувга таклиф қилиб ўтирмасдик. “Соккер клуб” шиори “доимо ҳалол ўйнанг” бўлганидан кейин унда чиқиш қиладиган кишилар ҳам бу талабларга жавоб беришларини истардик. Холмат ака кўпни кўргани учун ҳам, балки ўзидан кейингилар бундай йўлга кирмасликлари учун ҳам микрафон сўраб олгандир. Умид қиламизки, қолганлар ўрнак олишмайди”.
Ҳа, меҳмоним ҳақида яхши якун эмас. Аммо вақт орқага қайтарилса худди шу сатрларни яна бир марта қўшиб қўяман. Холмат ака “Футбол шарҳи” кўрсатувида ҳам меҳмон бўлганини эслайман. “Соккер клуб” мавзусида қўнғироқлашганимизда бу ҳақда гаплашиб олдим. Аямаслигимни, хоҳлаган саволимни беришимни ва кейин ҳеч нимани ўзгартирмаслигим ҳақида огоҳлантириб, кейин кўришдим. Битта инсонга нисбатан турли томондан қарай оламан. Қўрқмасдан айтганлари учун ҳакам кўз олдимда – мужик. Хатто ўзидан ўтганларини ҳам беркитиб ўтирмади. Фикрларига ёлғон аралаштирмади, борини тўкиб сочди ва шунинг учун ҳам унга рахмат айтиб қўйдим. Лекин у ким бўлишидан қатъий назар қилган амалларига қараб баҳо бераман, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Эсини таниб олган инсон қинғир йўлга билмай кириб қўйдим деса, энсам қотади. Аммо ақлини йиғиб олганида қилганларидан афсусда бўлса, унга нисбатан хурматим ошади. Энди кўрсатув сўнггида айтилган фикрларни ким қандай тушунса тушунаверсин. Мен исмлар аниқ айтилган жойда овозни ўчирганим рост (чунки буниси туҳмат бўлиши мумкин. Ҳали исботланмаган масалани дуч келган одамнинг гапига ишониб эфирга олиб чиқа олмасдим), бироқ ҳакам айтганлари ва мухлислар эшитганлари учун ортиқча исбот шарт эмас. Муҳими, фикрларини бера олганимиз.
Кулгули жиҳати шундаки, бу борада танқид ва провакация бошлаётганлар орасида айрим ҳамкасбларим ҳам бор. Аниқ билганим учун айтдим. Мухлислар учун аталган изоҳли жойларга нотаниш никлар билан кирадиган, писиб туриб овоз чиқарадиган, бировга ёмонлик, касаллик ва муваффақиятсизликни соғинадиган журналистларимиз борлиги ҳам аслида яхши – улар янада кучли бўлишинг учун ҳам керак (ва шу ўринда бир-бирига далда бўладиган, қўллаб-қувватлайдиганларга рахмат айтаман). “Соккер клуб” ва умуман ўзимга тегишли лавҳаларнинг ҳар бир сатри учун жавобим бор. Мен юзимни, кимлигимни яшириб писмайиб чиқиш қилаётганим йўқ. Айтиб ўтганим каби ҳамкасбларим ёки фанатизм дардида чалинган аллақандай кишилар бўлса - юзларини очиб чиқишсин. Соғлом муҳитда, маданиятли кўринишда, эркакка ўхшаб фикр алмашишимиз мумкин. Бунинг учун ижтимоий тармоқлар ва қатор воситалар бор.
Ҳа, айтганча, Мираброр Усмонов Холмат Мирзааҳмедовнинг биргина рост гапи учун бош ҳакам қилиб қўйганини ортиқча чайнаш шарт эмас. Чунки ўша ҳакамлик биринчи ва охиргиси эди, буни унутмаслик лозим. Тан оламан, федерация президентининг ўша сиёсати маъқул бўлди. Чунки унда рост гап учун рағбат, қинғирликлар учун эса кичик бир жазо ҳам бор. Назаримда тушунтира олдим.
Пасткашликдан тийилинг, ҳеч қанақасига ярашмайди.

Malades DIyor uncha muncha jurnalisni aqliyam duhiyam yetmidgan og`ir yukni yelkenga oldin hasadgo`ylar har doim va har yerda topiladi:)
ОтветитьУдалитьTo'g'ri ish bo'lgan. So'z erkinligi berilgani bilan har bir aytilgan so'z ham rost degani emasku
ОтветитьУдалитьЛекин ҳакам виждонан ҳаммасини гапириб берди
УдалитьДиёр отангга раҳмат! Фақат эҳтиёт бўлиб... Машойихларни айтишича, ёшликдаги жўшқинлик ва шижоат туфайли кўп ишлар амалга ошиб кетар экан. Ёшинг катта бўлганидан кейин эса "тўғримикан, оқибати нима бўларкин?"деб ўйланиб қоласан. Омадингни берсин. Элмурод Эрматов.
ОтветитьУдалитьРахмат
УдалитьКурсатув хакидаги фикрим ижобий. Лекин курсатув заказга килинмаган деган гапга бирооозгина кушилмайман. Нима булганда хам жуда актуал муаммо кутариб чикилган, Узбекистон футболи хакамлигида кузатилаётган кингир ишлар хакида очик гапирилган. Бу албатта катта "плюс".
ОтветитьУдалитьКурсатув муаллифининг курсатув сунггидаги гапларини эса, узига хос бир "страховка" деб атаган булардим. Бошкачасига айтганда, муаллиф узига "форточка" колдириб кетган. Лекин муаллиф уша курсатув сунггидаги гаплари билан Холмат Мирзаахмедовга нисбатан бироз нохаклик килгани рост. Шунча хакамлар орасида биргина шу хакам чикиб хамма кингирликлар хакида очик-ойдин гапириб берди, хатто узини хам аямади. Менимча бир-икки огиз яхши гапга муносиб эди у... Менимча курсатув рейтингини собик хакам ва "Истиклол" БУСМ (адашмасам) таъсисчиси белгилар берди. Ва "купчиликни духи етмаган ишни килди" деган гапни купрок уларга нисбатан ишлатсак тугри буларди. Чунки купрок улар "рисковать" килишди наздимда. Поэтому, думаю пожалуй не стоило "грязью обливать" Холмата Мирзаахмедова в конце передачи. Автор передачи мог воздержаться от реплики в конце передачи. Ёки "Холмат Мирзаахмедовнинг гапларига ишониш томошабинларнинг узига хавола" деб кетса хам ёмон булмасди. Шундок хам курсатувни курган томошабинларнинг барчаси собик хакам томонидан айтилган гапларнинг ростлигига шубха килишмаган булишса керак.
Нима булганда хам бунака курсатувлар учун катта рахмат. Узбек футболи журналистикасида бунакаси адашмасам биринчи марта. Бунинг учун курсатув, унинг муаллифи, мехмонларига уз миннатдорчилигимни билдираман ва Диёр Имомхужаев ижодига омад тилаб коламан.
Бу хаммаси менинг шахсий фикрим эди.
Камина оддий футбол мухлиси Жасур.
Фикрлар учун рахмат каттакон. Кўрсатув чиндан ҳам заказной эмас. Шунчаки ўзимизнинг хоҳишларимиз, ҳалос
Удалить